АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путинни ҳамкор, Владимир Зеленскийни эса душман сифатида кўраётгани Axios портали материалида айтилган.
"Унинг Путинни ҳамкор, Украина президенти Владимир Зеленскийни эса душман сифатида кўриши НАТО иттифоқчилари ва ҳатто айрим республикачилар орасида ташвиш уйғотди," дея ёзади портал. Трампнинг Москвага нисбатан дўстона муносабати унинг Украинада тинчлик ўрнатиш ва "ядровий қуролга эга бўлган супердержавалар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш" истагида намоён бўлаётганини таъкидлайди.
Ахиос қайд этганидек, Трамп Россия манфаатларига мос келадиган бир қатор қадамлар қўймоқда. Буларнинг сўнггиси АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатиш тўғрисидаги қарори бўлди. Бундан ташқари, Америка раҳбари "Москвага нисбатан санкцияларни юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда."