Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп - Зеленскийга: "Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга ҳали эрта"

Трамп - Зеленскийга: "Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга ҳали эрта"

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина учун аниқ хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга ҳали эрта, деб ҳисоблайди.

Трамп бу ҳақда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

"Бу ҳақда гаплашамиз. Умид қиламанки, бу ҳақда бироз кейинроқ гаплашамиз. Бу саволга жавоб беришга ҳали эрта", - дея жавоб берди Трамп журналистнинг Украина учун хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш имконияти ҳақидаги саволига.

Россия-Украина можаросини ҳал қилиш контекстида Россия етакчиси Владимир Путинга ишончи ҳақида гапирар экан, Трамп бир ой ичида у ҳақида ўз фикрини билдириши мумкинлигини айтди.

"Тахминан бир ойдан кейин сизга хабар бераман", деди АҚШ президенти.

Киритилди: 11:00 24.09.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!