АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбатида Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатишни бир неча бор сўраган. Бу ҳақда «Аксиос» манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Трамп бундай ҳужумлар жаҳон бозорида дизель ёқилғиси нархининг ошишига таъсир қилаётганидан хавотир билдирган. Суҳбат давомида «дизель» сўзи бир неча бор тилга олинган.
Зеленский эса Трамп билан суҳбатдан сўнг улар Нью-Йоркда учрашишга келишиб олганини маълум қилди. Украина президенти тинчлик жараёни, можарони юмшатиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинганини айтди.
Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров музокараларда баҳсли масалалар сони бир нечта асосий масалагача қисқарганини маълум қилди.