Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Зеленскийдан бунчалик норози?

Трамп Зеленскийдан бунчалик норози?

Трамп Зеленскийдан қаттиқ норози, деб ёзмоқда Axios.

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийдан қаттиқ норози ва у Америка ёрдамини одатий ҳол сифатида қабул қилмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Axios нашри Оқ уй вакилига таяниб хабар берди.

«Трамп жуда ғазабда. У Зеленский АҚШнинг қўллаб-қувватлашини одатий ҳол деб қабул қилмоқда, деб ҳисоблайди», — деди манба Axios нашрига.

Аввалроқ, шанба куни Трамп журналистлар билан суҳбатда Зеленский Украинадаги можарони ҳал қилиш учун кўп марта имкониятга эга бўлгани, аммо улардан фойдаланмаганини айтган эди. Шунингдек, АҚШ президенти Украинага янги раҳбар кераклигини таъкидлаган.

Зеленскийнинг президентлик ваколати 2024 йил 20 майда тугаши керак эди. Бироқ Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этилгани сабабли президентлик сайловлари бекор қилинган.

Киритилди: 12:20 12.10.2026. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!