"Биз чипларимизни, яримўътказгичларимизни ва бошқа маҳсулотларимизни ўз мамлакатимизда ишлаб чиқармоқчимиз", — дея таъкидлади Доналд Трамп Air Force One самолёти бортида журналистлар билан суҳбатда.
Reuters агентлигининг қайд этишича, яримўътказгичларга қўйиладиган янги бож ставкалари ушбу маҳсулотнинг асосий ишлаб чиқарувчилари ҳисобланувчи Шарқий Осиё давлатлари билан савдо урушининг янада кескинлашувига олиб келади. Бундан ташқари, АҚШ технологик компаниялари учун узоқ муддатли салбий оқибатларни юзага келтиради.