Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Исроилни Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга чақирди

Путин Исроилни Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан қўшма баёнотида Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиш тарафдори эканлигини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Икки раҳбар ҳам Исроил қўшинларини Ғаззо сектори ва Фаластиннинг барча ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади," - дея қайд этилган икки давлат раҳбарининг қўшма баёнотида.

Бундан ташқари, Россия ва Уммон Ғазо сектори атрофидаги вазият ва у ерда содир бўлаётган гуманитар инқироздан хавотир билдиргани қайд этилган.

Бундан олдин Кремлда Путин ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Яқин Шарқдаги вазиятни, жумладан, Фаластин-Исроил можаросини, шунингдек, Суриядаги аҳволни муҳокама қилганлиги маълум қилинган эди.

Киритилди: 20:50 22.04.2025. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!