Еврокомиссия Украина қонунчилигининг Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқлигини текшириш Европа Иттифоқи учун мисли кўрилмаган тезликда ўтаётганини маълум қилди.
Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Гиём Мерсиер маълум қилди.
Мерсиернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқини кенгайтириш жараёни устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва Украина аъзолик йўлида барқарор тараққиётни намойиш этмоқда. Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия экспертлари ва Украина томони ўртасидаги яқин ҳамкорлик туфайли скрининг жадал суръатларда олиб борилмоқда.
"Европа Иттифоқи Кенгашида муҳокама давом этмоқда. Комиссия ўз навбатида Украинага ҳар томонлама - техник, сиёсий ва молиявий ёрдам кўрсатади", - дея таъкидлади Еврокомиссия вакили.