АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.
Америка етакчиси бу ҳақда журналистларга маълум қилди.
«Менимча, Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш борасида улкан тараққиётга эришмоқдамиз. Тез орада учрашув ташкил этилади. Менимча, сезиларли ютуқларга эришилди», — деди Трамп.
Журналистлар учрашув кимлар ўртасида бўлиши режалаштирилаётганига аниқлик киритишни сўраганида, АҚШ президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленский номларини тилга олди.