Трамп келаси ҳафтадаёқ Хитой товарларига божхона тўловларини 145 фоиздан 50 фоизгача тушириши мумкин.
Бу ҳақда New York Post нашри манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Швейсарияда яқин кунларда АҚШ ва Хитой ўртасида савдо музокаралари бошланади ва Трамп улар давом этаётган пайтда божхона тўловларини пасайтиришга тайёр эканлигини билдирган.
АҚШ президенти бундай имконият борлигини очиқ эътироф этди.
"Ҳозирда улар 145 фоиз даражасида, шунинг учун уларнинг пасайишини кутишимиз аниқ. Менимча, биз жуда яхши муносабатларга эришамиз," - деди Трамп кеча Оқ уйнинг Овал кабинетида.