Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Хитой маҳсулотларига яна бож жорий этилишини эълон қилди

Трамп Хитой маҳсулотларига яна бож жорий этилишини эълон қилди

Трамп Хитой маҳсулотларига ҳозирда амал қилаётган бож ставкаларидан ташқари яна 100 фоизлик экспорт божи жорий этилишини эълон қилди.

АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди. У, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга дастурий таъминот учун ҳам экспорт назорати киритилишини билдирди.

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, бу чоралар 1 ноябрдан ёки ундан ҳам аввалроқ, “Хитой томонидан кўриладиган ҳар қандай кейинги ҳаракатлар ёки ўзгаришларга қараб” кучга киради.

"Яқинда Хитой савдо масаласида ниҳоятда тажовузкор позицияни эгаллагани маълум бўлди. У бутун дунёга ниҳоятда душманона оҳангда ёзилган мактуб юбориб, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб деярли барча маҳсулотларига, ҳатто ўзи ишлаб чиқармайдиган айрим маҳсулотларга ҳам кенг кўламли экспорт назоратини жорий этишини маълум қилди. Бу барча давлатларга таъсир қилади. Афтидан, улар бу режани бундан анча йиллар олдин ишлаб чиққан.
Бу халқаро савдода мисли кўрилмаган ҳолат бўлиб, бошқа мамлакатлар билан муносабатларда ахлоқий шармандалик деб ҳисобланади", — деб ёзди АҚШ президенти.

Киритилди: 17:08 11.10.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!