Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп Харрисга сайловда ютқазган демократларнинг қарзини тўлашга ёрдам беришни таклиф қилди

Трамп Харрисга сайловда ютқазган демократларнинг қарзини тўлашга ёрдам беришни таклиф қилди

АҚШдаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Доналд Трамп Демократик партияга Камала Харриснинг сайловолди кампанияси харажатлари туфайли юзага келган қарзни тўлашга ёрдам беришни таклиф қилди.

Бу ҳақда у Truth ижтимоий тармоғида ёзди.

"2020 йилги президентлик сайловларида қатъият ва жасорат билан курашган, рекорд даражадаги маблағ тўплаган демократларда бир доллар ҳам қолмаганига жуда ҳайронман. Энди уларни таъминотчилар сиқмоқда," - деди Трамп.

Сайланган президент Республикачилар партиясига демократларга бирлик йўлида ёрдам беришни тавсия қилди.

Политиcо газетаси журналисти Кристофер Каделего аввалроқ манбаларга таяниб, Камала Харриснинг сайловолди кампанияси демократ 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ йиққанига қарамай, 20 миллион доллар қарздорлик билан якунланганини, 16 октябрь ҳолатига кўра эса унинг ҳисоб рақамида 118 миллион доллар борлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 10:20 10.11.2024. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!