Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Вэнснинг имкониятларига шубҳа билан қарамоқда ва ҳозирча сиёсий меросхўрини танламади

Трамп Вэнснинг имкониятларига шубҳа билан қарамоқда ва ҳозирча сиёсий меросхўрини танламади

АҚШ президенти Доналд Трамп вице-президент Жей Ди Вэнс Республикачилар партиясининг навбатдаги етакчиси бўла олишига ва Оқ уй учун муваффақиятли курашишига ишончи комил эмас. Бу ҳақда президент атрофидаги муҳокамалардан хабардор манбаларга таяниб The New York Times нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп ёрдамчилари ва иттифоқчилари билан суҳбатларда 2028 йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан номзод бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг истиқболларини мунтазам баҳолаб боради. У энг эҳтимолий даъвогарлар сифатида вице-президент Вэнс ва Давлат котиби Рубиони кўриб чиқяпти.

Газетанинг ёзишича, Трамп Вэнс унинг қўллаб-қувватловисиз умуммиллий сайловларда ғалаба қозонишга қодирми, деган саволни бир неча бор ўртага ташлаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Трамп хусусий суҳбатларда вице-президентнинг фаолиятини ўзиники билан солиштириб, Вэнс мустақил равишда йирик сайловларда ғалабаларга эришмаганини қайд этган. Ушбу шубҳаларга қарамай, Трампнинг кўплаб иттифоқчилари ҳали ҳам Жей Ди Вэнсни унинг сиёсий меросхўри сифатида асосий даъвогар деб ҳисоблайди.

Вице-президентнинг ўзи 2028 йилги сайловларда Республикачилардан номзод бўлиши мумкин бўлганлар орасида фаворитлардан бири бўлиб қолмоқда. Келишмовчиликлар ҳақидаги хабарлар Трамп ва республикачиларнинг машҳурлиги пасайган бир пайтда пайдо бўлди.

Май ойида эълон қилинган Washington Post, ABC News ва Ipsos'нинг қўшма сўровномасига кўра, америкаликларнинг 37 фоизи президент фаолиятини маъқуллайди, 62 фоизи эса салбий баҳолайди. Энг паст баҳони маъмуриятнинг иқтисодий сиёсати, турмуш қийматининг ошиши ва Эрон билан зиддият атрофидаги вазият олган.

Сўровнома натижаларига кўра, мустақил сайловчилар ўртасида қўллаб-қувватловнинг камайиши республикачиларнинг Конгрессга бўладиган оралиқ сайловлардаги мавқеини қийинлаштириши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!