Америка маъмурияти раҳбари Дональд Трамп АҚШнинг 51-штати тасвирланган суратни эълон қилиш орқали Венесуэланинг келажагига шаъма қилди.
У ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Жанубий Американинг шимолий қисми харитаси туширилган расмни жойлаштирди. Унда Венесуэла ҳудуди АҚШ байроғи рангларида ажратилган.
"51-штат", — дея изоҳ қолдирилган ушбу постга.