Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп вакили: "Украина раҳбарияти президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлди"

Трамп вакили: "Украина раҳбарияти президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлди"

Украина раҳбарияти президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлди.

Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.

"Сизнингча, Украинада сайловлар бўладими?" — деб сўради журналист. "Ҳа, сайлов бўлиб ўтади. Украина раҳбарияти бунга аллақачон рози бўлган. Украинада сайловлар бўлади" - деб жавоб берди Уиткофф.

Шунингдек, у Қора денгиздаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишув келаси ҳафта ичида кучга кириши мумкинлигини таъкидлади.

"Украина Россия кемаларини ўққа тутмоқда, Россия Украина кемаларини ўққа тутмоқда. Энди биз бунга ўтдик ва бу яқин бир ҳафта ичида амалга оширилади. Муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи тафсилотлар бор, аммо бу суҳбатнинг бир қисмига айланди. Бу муҳим. Аслида, бу жуда муҳим", - деди АҚШ президентининг вакили.

Киритилди: 09:29 22.03.2025. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!