Энергетика вазирлигига кўра, жараён назорат остида амалга оширилган ва оқибатда ҳеч ким жабрланмаган.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш ва атроф-муҳитга етказиладиган зарарни камайтириш мақсадида қудуқ ёқилган.
“Айни пайтда керакли чора-тадбирлар зарур техника ҳамда ускуналардан самарали фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда. Хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кучайтирилган”, дейилади вазирлик баёнотида.