Ижтимоий тармоқларда 1 апрелдан газ ва свет тарифлари оширилиши ҳақидаги хабарлар тарқалаётган эди.
Бироқ давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди.
Газ ва электр энергиясига янги тарифлар 1 майдан кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.