Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ва Харриснинг қўллаб-қувватланиш даражаси деярли бир хил

Трамп ва Харриснинг қўллаб-қувватланиш даражаси деярли бир хил

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ва унинг демократ рақиби Камала Харрис сайловчилар томонидан деярли бир хил даражада қўллаб-қувватланмоқда.

Бу ҳақда The New York Times газетаси ва Siena College тадқиқот институти томонидан 10 сентябрь кунги баҳслар олдидан эълон қилинган сўров натижалари далолат бермоқда.

Тадқиқотга кўра, Трампни респондентларнинг 48 фоизи, респондентларнинг 47 фоизи Харрисни қўллаб-қувватламоқда.

Харрис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик пойгасини ҳал қилиши мумкин бўлган етти штатнинг учтасида Трампдан олдинда. Харрис Висконсин (49% дан 47% гача), Мичиган (48% дан 46%) ва Пенсилванияда (49% дан 48% гача) етакчилик қилмоқда. Номзодлар Аризона, Жоржия, Невада ва Шимолий Каролина штатларида ҳам шундай даражада қўллаб-қувватланди.

Сўров 3-6 сентябрь кунлари 1695 америкалик ўртасида ўтказилди ва 2,8 фоизлик хатолик чегарасига эга.

Киритилди: 21:53 08.09.2024. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!