Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп ва Путиннинг учрашуви Украинанинг саъй-ҳаракатларига путур етказиши мумкин — Bloomberg

Трамп ва Путиннинг учрашуви Украинанинг саъй-ҳаракатларига путур етказиши мумкин — Bloomberg

Нашр эълон қилган мақолада айтилишича, Доналд Трампнинг Киевга узоқ масофали Tomahawk ракеталарини юбориш имконияти ҳақида ҳам, Сенатнинг Россияга қарши санкциялар киритишга уринишлари ҳақида ҳам ноаниқ фикр билдиргани Зеленскийни хавотирга солмоқда.

Bloomberg билан суҳбатлашган экспертлар фикрига кўра, Россия АҚШнинг унга қарши чораларини яна бир бор кечиктиришга эришган.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг Россия ва Евроосиё бўйича катта илмий ходими Мария Снегованинг фикрича, Путин, аслида, Қўшма Штатларнинг Украинага жуда зарур қурол-яроғ етказиб беришини ва Трамп ваъда қилган энергетика санкцияларини кечиктириб, вақтдан ютмоқда.

Американинг янги хавфсизлик маркази катта илмий ходими Селеста Уолландер эса агар учрашув мақбул келишувга эришиш билан якунланмаса, бу яна Путинга дунёга “вазиятни маълум даражада назорат қилаётгани ҳақида сигнал юбориш” имконини беради, деган фикрда.

Киритилди: 18:39 17.10.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!