АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси маълум қилди.
Қайд этилишича, суҳбатнинг асосий мавзулари Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш, ҲАМАСни йўқ қилиш ва Трампнинг Фаластин анклавини ўзгартириш режасини илгари суриш бўлган.
Лидерлар 22 май куни Вашингтонда Исроил элчихонаси ходимларининг ўлдирилишини ҳам муҳокама қилди. Дональд Трамп воқеа юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Шу билан бирга, Трамп Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлаш зарурлигига ҳам рози бўлди.