АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан 25 сентябрь куни Оқ уйда учрашишини маълум қилди.
АҚШ етакчиси бу ҳақда Truth Social нашрида ёзди.
"Туркия президенти ва мен кўплаб савдо ва мудофаа шартномалари устида ишлаяпмиз, жумладан, Boeing самолётларини йирик харид қилиш, йирик F-16 шартномаси ва F-35 бўйича музокараларни давом эттириш, биз ижобий якунланишини кутмоқдамиз", деди у.
Трамп ҳар доим "Президент Эрдўған билан жуда яхши муносабатда бўлганини" қўшимча қилди.