Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп ўзининг 20 январдаги инаугурациясигача Яқин Шарқдаги урушларни тугатишга ҳаракат қилади

 Трамп ўзининг 20 январдаги инаугурациясигача Яқин Шарқдаги урушларни тугатишга ҳаракат қилади

Бундай фикрни исроиллик собуқ дипломат Алон Пинкас CNN'га берган интервьюсида билдирди.

Пинкаснинг фикрича, Трамп Нетаняҳудан "Исроилнинг ғалабаси"ни эълон қилишни, сўнгра воситачилар орқали "тинчлик келишуви" тузишни сўрайди.

Фаластин миллий ташаббуси раҳбари Мустафо Баргути ҳам Трамп "урушларнинг ҳозирги ҳолатига тоқат қилмаслигини" ва "Нетаняҳу ўзи кўникиб қолганидан анча қаттиққўл президент билан тўқнаш келишини" таъкидлади.

"Бироқ бу фаластинликлар учун катта аҳамиятга эга эмас, чунки АҚШнинг амалдаги ва келажакдаги маъмурияти ҳам Исроилга нисбатан мутлақо нохолис эди", — дея қўшимча қилди Баргути.

Баргути, шунингдек, Трамп Исроилга Ғарбий соҳилнинг бир қисмини ўзига қўшиб олишга рухсат бериши мумкинлигидан хавотирда эканини, бу эса “икки халқ - икки давлат” ечимига нуқта қўйилишига олиб келишини айтди.

CNN эслатиб ўтганидек, Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган, бу эса АҚШнинг кўп йиллик сиёсати ва халқаро келишувларни бузган эди. Шунингдек, Трамп Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини ҳам тан олган эди.

Киритилди: 15:40 07.11.2024. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!