WPнинг таъкидлашича, Трамп ўзини таъқиб қилаётган адвокатларнинг бутун жамоасини ишдан бўшатиш ниятида
The Washington Post нашрининг манбаларга таяниб ёзишича, Доналд Трамп инаугурациядан сўнг Капитолийга бостириб кириш ва махфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлаш ҳолатлари бўйича ўзига қарши суд жараёнларида иштирок этган барча Адлия вазирлиги ходимларини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.
Гап махсус адвокат деб аталадиган Жек Смитнинг жамоаси ҳақида бормоқда, унинг таркибига ўнлаб адвокатлар, ФҚБ агентлари ва департаментнинг ёрдамчи ходимлари киради, уларнинг аксарияти миллий хавфсизлик ва ҳукумат коррупцияси билан боғлиқ ишларга ихтисослашган.
Трамп жамоаси нашр саволларига жавоб берар экан, сайланган президентнинг Адлия вазирлигида унга нисбатан қўзғатилган ишлар сиёсий сабабларга кўра эканлиги ҳақидаги баёнотини такрорлади.
«Президент Трамп ўз сайловолди кампаниясида Америка адлия тизимини ноқонуний қуроллантирган бюрократларни ишдан бўшатишга ваъда берган ва Америка халқи бу ваъдани амалга оширишига ишониши мумкин», деди унинг матбуот котиби Каролин Левитт.
Бундан ташқари, республикачи 2020 йилги президентлик сайловларида у ютқазган фирибгарлик далилларини қидирадиган тергов гуруҳларини ташкил этмоқчи, деди нашр суҳбатдошларидан бири.