Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп ўз президентлик муддатининг биринчи кунида миграция сиёсатини қатъийлаштириш ва чегараларни мустаҳкамлаш бўйича чораларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Трамп ўз президентлик муддатининг биринчи кунида миграция сиёсатини қатъийлаштириш ва чегараларни мустаҳкамлаш бўйича чораларни амалга оширишни режалаштирмоқда

АҚШ сайланган президенти Дональд Трамп ўз президентлик муддатининг биринчи кунида 100 та фармонидан аксариятини, жумладан, миграция сиёсатини қатъийлаштириш ва чегараларни мустаҳкамлаш бўйича чораларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Associated Press агентлиги.

Аввалроқ, Axios портали манбаларига таянган ҳолда, Трамп республикачилар сенаторлари билан учрашувда 100 та фармондан иборат катта режани тақдим этгани ҳақида маълум қилган эди. Уларнинг кўпчилиги миграция сиёсатини қатъийлаштириш ва чегараларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Маълум қилинишича, асосий ташаббуслардан бири пандемия даврида жорий қилинган Title 42 қонунини тиклаш бўлади. Ушбу қонун муҳожирларни бошпана сўровлари кўриб чиқилмасдан тезда депортация қилишга имкон берган.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!