18 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик гуруҳи билан учрашув ўтказди, унда Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш вариантлари тақдим этилди.
Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Манбаларга кўра, учрашув дастлаб 19 майга режалаштирилган эди, аммо Трамп Эронга мумкин бўлган зарбаларни кейинга қолдирганини эълон қилганидан бир неча соат ўтгач, эрта бўлиб ўтди.
Учрашувда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио, Пентагон котиби Пит Хегсет, махсус элчи Стив Уиткофф, штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси раиси генерал Ден Кейн ва Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф иштирок этди.
Axios маълумотларига кўра, Эронга оид кейинги ҳаракатлар, дипломатик алоқалар ҳолати ва мумкин бўлган зарба сценарийлари муҳокама қилинди.