АҚШ президенти Доналд Трамп Украинада Starlink алоқаси секинлаштирилганини ўзи ҳам, SpaceX раҳбари Илон Маск ҳам амалга оширмаганини билдирди. У бу ҳақда Оқ уйда журналистларга маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у Украинадаги Starshield тизими билан боғлиқ муаммолар ҳақида эрталабки янгиликлар орқали хабар топган.
Аввалроқ ОАВ тизим фаолияти АҚШ расмийлари қарори билан чеклангани ҳақида хабар берган, аммо буйруқ ким томонидан берилгани борасида турли маълумотлар тарқалган.