«Solfy» финтех платформаси раҳбари ва «Halva» муддатли тўлов картаси асосчиларидан бири Андрей Басуев Москвадаги Шереметьево аэропортида ушланди. У Ўзбекистон ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган. Басуев Қирғизистондан Москвага учиб келган вақтида қўлга олинган.
Ҳодиса «Solfy» ва Миллий банк ўртасидаги йирик молиявий низо фонида юз берди. Компания ва унинг инвестори Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга қарийб 100 миллион долларлик даъво киритган.
Аввалроқ, 2026 йил март ойида «Solfy»нинг Ўзбекистондаги раҳбари Ўктам Ҳасанов ҳам ҳибсга олинган эди.