Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп TikTok бўйича битимга доир фармонни имзолади — Reuters

Трамп TikTok бўйича битимга доир фармонни имзолади — Reuters

Агентликнунг хабар беришича, президент Доналд Трамп пайшанба куни Қўшма Штатларда TikTok'нинг активларини америкалик ва халқаро инвесторларга сотиш миллий хавфсизлик талабларига жавоб беришини назарда тутувчи фармонни имзолади.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпин ушбу режани маъқуллаган.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг айтишича, мазкур битимнинг қиймати тахминан 14 миллиард доллар дея баҳоланмоқда.

"Хитой томонидан бироз қаршилик бўлди, аммо биз эришмоқчи бўлган асосий нарса TikTok'нинг фаолиятини сақлаб қолиш эди. Шу билан бирга, америкаликларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлашни ҳам истадик, бу қонуний талабдир", — деди Вэнс Оқ уйда ўтказилган брифингда журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, америкаликлар энди TikTok'дан фойдаланишда аввалгидан кўра кўпроқ ишончга эга бўлишади, чунки уларнинг маълумотлари хавфсиз бўлади ва тарғибот қуролига айлантирилмайди.

Киритилди: 17:22 26.09.2025. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!