Трамп Техас штатининг Керр округида юзага келган ҳалокатли сув тошқинлари сабабли ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилганини эълон қилди.
Тhe New York Times газетасининг хабар беришича, Техасда кучли ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари маълумотига кўра, Керр округида ҳалок бўлганлар сони камида 59 кишини ташкил этмоқда, яна кўплаб инсонлар бедарак йўқолган.
Мутахассислар Техасдаги дарёлар яқинида яшовчи аҳолига хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш берган.