Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Теҳрон билан можаро тез орада якунланишини маълум қилди, бироқ зарбалар қайта бошланиши эҳтимолини ҳам истисно этмади

Трамп Теҳрон билан можаро тез орада якунланишини маълум қилди, бироқ зарбалар қайта бошланиши эҳтимолини ҳам истисно этмади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан олиб борилаётган музокаралар можаронинг тугашига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бироқ Вашингтон зарурат туғилган тақдирда ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга тайёрлигини сақлаб қолмоқда.

Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, маълум қилди.

«Улар биз билан гаплашмоқда ва жуда хушмуомалалик билан мулоқот қилмоқда. Нима бўлишини кўрамиз. Аммо буларнинг барчаси якунланиши учун яхши имкониятлар бор», — деди у.

Трампнинг сўзларига кўра, можаро тез суръатларда якунланиш томон ҳаракат қилмоқда. Бироқ АҚШ ўз иттифоқчиларининг манфаатларини ҳам ҳисобга оладиган узоқ муддатли келишувга эришишга интилмоқда.

Шу билан бирга, президент Reuters агентлигига берган интервьюсида Вашингтон исталган вақтда Эронга янги зарбалар беришга тайёрлигини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, Қатар ва Саудия Арабистони можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори.

Киритилди: 11:00 10.11.2026. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар