Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга қарши санкцияларни юмшатиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда хорижий Оқ уй маълум қилди.

Матни АҚШ маъмурияти томонидан эълон қилинган ижро қарорида қайд этилишича, "Сурияга қарши санкциялар бекор қилинмоқда, бироқ Башар ал-Ассад, унинг шериклари, инсон ҳуқуқларини бузувчилар, кимёвий қурол дастури иштирокчиларига қарши чоралар ўз кучида қолмоқда”.

Ижроия қарори, шунингдек, Дамашққа қарши амалдаги экспорт назорати чораларини юмшатиш имконини беради. Бундан ташқари, фармонда АҚШ Сурияга қарши санксияларни юмшатиш масаласини БМТ даражасида ўрганиши кўзда тутилган.

Ўз навбатида, CBS телеканалининг қайд этишича, санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш АҚШ Конгресси томонидан маъқулланиши керак.

Қайд этилишича, АҚШ Сурияга нисбатан 1979 йилда, Вашингтон ушбу мамлакатни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритганида жорий қилинган чекловчи чоралар ҳамон амал қилмоқда. Шу билан бирга, Трамп имзолаган фармонда президент Давлат котиби Марко Рубиога Сурия ҳали ҳам терроризм ҳомийси деб ҳисобланиши керакми ёки йўқлигини баҳолашни топшираётгани таъкидланган.

Киритилди: 11:00 01.07.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!