Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун "рағбат" сифатида таклиф этиши мумкин

АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун "рағбат" сифатида таклиф этиши мумкин

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Оқ уйдаги икки амалдорнинг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти вакиллари россиялик ҳамкасбларига Украина инқирозини ҳал этиш бўйича мулоқотни давом эттириш учун "рағбат" сифатида стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича келишувни норасмий тарзда таклиф этиши мумкин.

Бироқ, ядровий келишув тафсилотлари президентлар даражасида муҳокама қилиниши эҳтимолдан йироқ.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия президентларининг кутилаётган музокараларининг асосий мавзуси Украинадаги инқирозни ҳал этиш масаласи бўлиши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 00:52. Ўқилди: 2042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!