Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш ва таъминлашда нафақат Европа иттифоқчилари, балки Европадан ташқаридаги давлатлар ҳам иштирок этади.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз Европадаги иттифоқчиларимиз ва, дарвоқе, европадан ташқари давлатлар билан ҳам шундай хавфсизлик кафолатларини яратиш устида ишлаймиз. Ҳозир бу борада ишлаяпмиз", - деди Рубио.
Унинг қўшимча қилишича, кафолатлар "Украина келажакда ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун тинчлик келишувидан кейин яратилиши керак".