Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Агар Путин музокаралар учун Швейцарияга ташриф буюрса, у ҳибсга олинмайди

Агар Путин музокаралар учун Швейцарияга ташриф буюрса, у ҳибсга олинмайди

Мамлакат ташқи ишлар вазири Иняцио Кассиснинг айтишича, агар Украина бўйича тинчлик музокаралари Швейцарияда ўтказилса, Россия президенти Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордерига қарамай, давлат раҳбари сифатида иммунитетга эга бўлади.

"Путин бу ерга шахсий ташриф билан эмас, балки тинчлик конференциясига келади", — дея қўшимча қилди вазир.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Путин ва Зеленский музокара ўтказиши мумкин бўлган жойлар орасида Женева, Будапешт, Истанбул, Рим ва Минск тилга олинмоқда.

Франция президенти Эммануэл Макрон Женевада тинчлик саммити ўтказишни таклиф қилди. "Музокаралар нейтрал давлатда, эҳтимол Швейцарияда ёки бошқа мамлакатда бўлиши лозим, мен Женевада ўтказиш тарафдориман", – деди Макрон.

Киритилди: 20:17 19.08.2025. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!