АҚШ президенти Дональд Трампнинг беқарор ташқи сиёсати Хитойнинг халқаро майдондаги позициясини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
АҚШнинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари Вашингтоннинг хавфсизлик бўйича мажбуриятларига ишончсизлик билдира бошлаган ва импорт божлари жорий этилишидан норозилик билдирмоқда. Шу пайтда эса дунёнинг етакчи раҳбарлари Хитойга ташриф буюришмоқда.
🗣 «Дунёдаги тўрт энг кучли давлат раҳбаридан уч нафари шу ҳафта Хитойда учрашиб, тўртинчиси — Трамп бошчилигидаги АҚШ томонидан халқаро тартибга етказилган зарарга қандай жавоб қайтаришни муҳокама қилишади», — деб ёзади нашр.
📍 ШҲТ саммити 31 август — 1 сентябрь кунлари Тяньцзинда бўлиб ўтади. Унда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот етакчилари иштирок этади.