"Мен одамларни сохта янгиликлар сабабли ишдан бўшатмайман", — дея таъкидлади АҚШ президенти НБC Неwс телеканалига берган интервюсида.
Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ва Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга ишонишини билдирди. Шунингдек, у Уолцни ишдан бўшатиш ҳақида ҳеч қачон гап-сўз эшитмаганини айтиб, бундай қарорни фақат ўзи қабул қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ Тhe Atlantic нашри бош муҳаррири Signal мессенжеридаги гуруҳ чатига қўшилгани ва унда Трамп маъмурияти амалдорлари Ямандаги ҳусийлар позицияларига зарба беришни муҳокама қилганини маълум қилди. Чатда 18 киши бўлиб, улар орасида АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет, президентнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц ҳамда ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Стивен Миллер бор эди.