Ушбу компанияларнинг умумий бозор капитализацияси қарийб 24 триллион долларни ташкил этади. Бу Германия ялпи ички маҳсулотидан тахминан 4,5 баробар кўп.
Трамп банкети орқали сунъий интеллект соҳасида глобал етакчилик учун курашда АҚШнинг қатъиятини намойиш этиш ва Си Цзиньпинга таъсир ўтказишни мақсад қилган.
Саммит куни ҳарбий парадлар билан бошланган. Шундан сўнг Трамп ва Си Цзиньпин уч соат давомида музокара ўтказди. Аввалига икки давлат раҳбари юзма-юз суҳбатлашган, кейин музокараларга делегациялар қўшилган.
Томонлар ўртасида келишмовчиликлар сақланиб қолаётганига қарамай, Трамп АҚШ ва Хитой муносабатларини тарихдаги энг яхши даврда эканини таъкидлади.
Банкети давомида асосий мавзулардан бири сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши ва у билан боғлиқ хавотирлар бўлиши кутилган. АҚШ ва Хитой сунъий интеллект соҳасида етакчилик учун рақобатни давом эттирмоқда.
Вашингтон Хитойнинг илғор сунъий интеллект чипларига киришини чеклаётган бир пайтда, Хитой компаниялари ўз технологияларини жадал ривожлантирмоқда.
АҚШ Молия вазири Скотт Бессент эса саммит олдидан сунъий интеллект билан боғлиқ инқирозлар учун фавқулодда алоқа канали яратишни таклиф қилди. Бундай канал, масалан, автоном ҳарбий тизимлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда қўлланиши мумкин.