АҚШ президенти, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ бўлишига ишонч билдирди.
Доналд Трампнинг Пекинда Си Жинпин билан ўтказган музокараларидаги асосий баёнотлари:
◾️ Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан яхшиланиш ва мисли кўрилмаган даражага чиқиш салоҳиятига эга;
◾️ АҚШ Хитой билан иқтисодий ҳамкорликни тўлиқ ўзаро манфаатдорлик ва тенглик тамойиллари асосида қуриш ниятида;
◾️ Си Жинпин билан шахсий алоқаларим икки томонлама кун тартибидаги инқирозли вазиятларни бартараф этишга бир неча бор ёрдам берган;
◾️ Қўшма Штатлар делегацияси таркибига дунёнинг 30 та етакчи компаниялари вакиллари кирди, бу эса ташрифнинг ишбилармонлик йўналишини алоҳида кўрсатиб беради.
Шунингдек, Доналд Трамп Си Жинпин билан музокаралар аввалида икки давлат етакчилари ўртасида баъзи тушунмовчиликлар пайдо бўлишига қарамай, уларнинг ҳаммасини тартибга солишга муваффақ бўлинганини айтди.