АҚШ президенти Дональд Трамп шу ҳафтанинг бошида Россиядан Украина билан мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш бўйича жавоб олишни кутмоқда.
Бу ҳақда Оқ уйда журналистларга маълум қилди.
"Нима бўлишини кўрамиз. Шу ҳафта улардан жавоб оламиз. Бу жуда тез орада содир бўлади", - деди Америка раҳбари.
У ўт очишни тўхтатиш келишуви яқинлашиб бораётганига ишонч билдирди. "Ўйлайманки, биз у ерга етиб боряпмиз, сизга тез орада хабар берамиз" - деди Трамп.