Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Саудия Арабистони ва Қатарни Авраам келишувларига қўшилишга чақирди

Трамп Саудия Арабистони ва Қатарни Авраам келишувларига қўшилишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Авраам келишувларини кенгайтириш жараёни Саудия Арабистони ва Қатарнинг қўшилиши билан бошланиши кераклигини айтди.

Трамп бу ҳақда Truth Social саҳифасидаги постида эълон қилди.

Америка етакчисининг сўзларига кўра, Авраам келишувларини кенгайтириш Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, БАА президенти Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаён, Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Таний, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Иордания қироли Абдуллоҳ 2 ва бошқа раҳбарлар билан музокаралар чоғида муҳокама қилинган.

Трамп Саудия Арабистони, Қатар, Покистон, Туркия, Миср ва Иордания келишувларга қўшилиши кераклигини таъкидлади: "Ҳаммаси Саудия Арабистони ва Қатарнинг дарҳол келишувларни имзолаши билан бошланиши керак ва бошқалар ҳам шунга амал қилишлари керак".

У шунингдек, Авраам келишувлари Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Марокаш ва Судан каби иштирокчи давлатлар учун аллақачон самарадорлигини исботлаганини таъкидлади.

У шунингдек, агар кўпроқ давлатлар келишувни имзоласа, Яқин Шарқ "бирлашган, кучли ва иқтисодий жиҳатдан қудратли минтақа"га айланиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Бундан ташқари, Трамп ўз вакилларига Авраам келишувларига қўшилиш жараёнини бошлашни буюрганини эълон қилди.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!