АҚШ президенти Доналд Трамп 14024-сонли фармоннинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу фармон аввалги президент Жо Байден маъмурияти томонидан бир неча бор кенгайтирилган ва узайтирилганди. Унинг амал қилиш муддати 2025 йил 15 апрелда тугаши керак эди.
Байден бу санкцияларни 2021 йилда Россия ҳукуматининг “зарарли ташқи фаолияти”, жумладан, 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашуви сабабли жорий қилган эди. Байден томонидан киритилган санкциялар доирасида АҚШ Россиянинг давлат қарзи билан боғлиқ молиявий операцияларни чеклаган эди.