Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Россияга унинг маблағлари орқали таъсир ўтказиши мумкин

Трамп Россияга унинг маблағлари орқали таъсир ўтказиши мумкин

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

"Трамп жамоаси умумий стратегияни қўллаб-қувватламоқда, чунки музлатилган маблағлар Россияни музокаралар столига ўтиришга ундовчи янги ташаббус бўлиши мумкин," дея таъкидланади баёнотда.

Илгари Жо Байденнинг маслаҳатчилари Европа мамлакатларига Россиянинг музлатилган 300 миллиард долларлик активларини махсус ҳисоб рақамига ўтказишни таклиф қилгани маълум қилинган эди. Бу ҳисоб рақами фақат Украина бўйича тинчлик келишувига эришилгандан сўнг очилиши мумкин.

Киритилди: 23:36 14.01.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!