Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Россияга тегишли музлатилган маблағларни Украина йўналтирмоқчими?

Трамп Россияга тегишли музлатилган маблағларни Украина йўналтирмоқчими?

Thе Wall Street Journal газетаси манбаларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти сўнгги ҳафталарда европалик амалдорлар билан Украина бўйича тинчлик режасига қўшимча ҳужжатларни муҳокама қилмоқда. Уларда Евроиттифоқ ҳудудида музлатилган Россия активларини ечиш ва уларни Украинада турли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ компанияларига топшириш таклиф қилинган.

Манбаларнинг айтишича, лойиҳалардан бири Украинада йирик маълумотлар марказини қуриш ҳисобланади. У Запорижя АЭСидан энергия билан таъминланади, бу станция ҳозирда россияликлар назоратида. Бундан ташқари, АҚШ Донбассни “эркин иқтисодий ҳудуд”га айлантиришни режалаштирмоқда.

Трампнинг тинчлик режасига қўшимча қилинган ҳужжатларда “Россия иқтисодиётини инқироздан чиқариш бўйича Американинг умумий қараши” ҳам баён этилган. Унга кўра, АҚШ компаниялари Россия иқтисодиётининг стратегик соҳаларига, хусусан нодир металлар конларини ўзлаштириш, Арктикада нефт қазиб олиш қудуқларини бурғилашга инвестиция киритиши назарда тутилган.

Шунингдек, АҚШ Россияга Европа ва жаҳон энергия бозорларига қайта киришига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 22:35 11.12.2025. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!