Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Россияга қарши “жуда қаттиқ санкциялар“ жорий этмади

Трамп Россияга қарши “жуда қаттиқ санкциялар“ жорий этмади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган чораларнинг аксариятини қўлламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган фармонда айтилган.

Ҳужжатга кўра, Россия нефти ва газининг йирик импортчиларига нисбатан 100 фоизлик божлар жорий этилмайди. Шунингдек, бошқа товарларга 500 фоизлик бож қўллаш чораси ҳам ҳозирча тўхтатиб турилади.

Мазкур чоралар АҚШ президенти ёки давлат котиби бошқача қарор қабул қилгунига қадар амалга оширилмайди. Шу билан бирга, Россияга нисбатан амалдаги санкциялар ўз кучида қолади.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!