Вашингтон раҳбари Дональд Трамп 19 май куни Қатар, Саудия Арабистони ва БАА илтимосига биноан АҚШнинг Эронга режалаштирилган зарбаларини бекор қилганини эълон қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва БАА президенти Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳён мендан эртага Эронга режалаштирилган ҳарбий ҳужумимизни тўхтатишимни сўрашди, чунки жиддий музокаралар олиб борилмоқда ва улар буюк раҳбарлар ва иттифоқчилар сифатида Қўшма Штатлар, шунингдек, Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги барча мамлакатлар учун тўлиқ мақбул бўлган келишувга эришилади, деб ҳисоблашади", деб ёзган Трамп.
Шу муносабат билан у АҚШ мудофаа расмийларига эртага бўлиб ўтадиган ҳужумни бекор қилишни буюрди. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, келишув Эроннинг ядровий қурол дастуридан воз кечишини ўз ичига олади.
"Бироқ, мен қўшимча равишда уларга (агентликларга) мақбул келишувга эришилмаган тақдирда исталган вақтда Эронга тўлиқ кўламли, йирик зарба беришга тайёр бўлишларини буюрдим", деб хулоса қилди у.