Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: Путин тинчлик келишувига Зеленскийдан кўра кўпроқ манфаатдор

Трамп: Путин тинчлик келишувига Зеленскийдан кўра кўпроқ манфаатдор

АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Путин урушни тугатиш бўйича келишувга Украина президенти Володимир Зеленскийдан кўра кўпроқ манфаатдор эканини айтди. Бу ҳақда у 13 октябрга ўтар кечаси журналистлар саволларига жавоб бераётганда маълум қилди.

Россия энергетика соҳасидаги сулҳни бузгани ҳақидаги саволга Трамп вазиятни ўрганиш кераклигини ва ҳар икки томон ҳам қоидабузарликларга йўл қўйганини айтди. Унинг фикрича, келишувга эришиш учун Зеленскийни кўндириш лозим.

Аввалроқ Зеленский АҚШни Россияга таъсир ўтказиб, энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатишга ундашга чақирган. Унинг айтишича, 11 октябрь куни ҳужумлар тўхтатилиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кўп ўтмай, Россия армияси Харкивдаги иссиқлик электр марказига зарба берган.

Киритилди: 16:25 13.10.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!