Бугун 23 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Путин истагандек иш тутди

Трамп Путин истагандек иш тутди

Доналд Трамп ўз президентлик муддатининг атиги биринчи ойида 29 марта Путин истагандек иш тутди, деб ёзмоқда Politico.

▪️Украинадаги ҳарбий можаронинг бошланганига деярли уч йил тўлганидан сўнг, Трамп Путин билан тўғридан-тўғри алоқани тиклашга қарор қилди — 12 февралда улар 90 дақиқалик суҳбат ўтказдилар;

▪️Трамп Россияни G7 таркибига "қайтаришни хоҳлашини" билдирди;

▪️АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Украинанинг барча ҳудудларини қайтариб олиш истагини рад этиб, улар "мавжуд воқеликка тўғри келмаслигини" айтди;

▪️Трамп Россия Украина ерларининг сезиларли қисмини эгаллаб олгани ва энди тинчлик музокараларида устунликка эга эканлигини таъкидлади;

▪️Путиннинг Украинада NATО миссияси бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги талаби қондирилди. Пит Ҳегсет Украинага алянс қўшинлари юборилган тақдирда, улар NATO Низомининг 5-моддасига кирмаслигини айтди;

▪️Украинага АҚШ қўшинларини киритиш имкониятини рад этди;

▪️Трамп Европани ўз хавфсизлиги ҳақида мустақил қайғуришга чақириб, АҚШ уларни ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини таъкидлади;

▪️Саудия Арабистонида Россия билан музокаралар ўтказишга келишиб, Зеленский ва ЕИ вакилларини бу жараёнга киритмади;

▪️Украинани Россия босқинида айбдор дея кўрсатди;

▪️Зеленскийнинг легитимлигини шубҳа остига олди, уни "диктатор" деб атади ва Украинада сайловлар ўтказишни талаб қилди;

▪️Путинга ишониш мумкинлигини ҳамда "у тинчлик истаётганини" таъкидлади;

▪️Сайлов кузатувчилари ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминловчи кибер-агентликларни молиялаштиришдан бош тортди;

▪️Келажакда АҚШ-Россия "инвестицион" битимлари тузилиши мумкинлигини эълон қилди;

▪️Трамп маъмурияти демократик дастурларни молиялаштиришни тўхтатиб, USAID қўллаб-қувватлашини қисқартирди, бу Кремлнинг "рангли инқилоблар" ҳақидаги тезисига мос келади;

▪️Путиннинг трансгендерлар ҳуқуқлари бўйича қарашларига ўхшаш позицияда бўлиб, ижтимоий адолат ғоясига қарши курашмоқда;

▪️Европани миграция масаласидаги муваффақиятсизликлари учун танқид қилди;

▪️Германиянинг ўта ўнгларга қарши курашини кескин равишда қоралаб чиқди;

▪️Германиядаги сайловларда Россияга мойил AfD партиясини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди;

▪️Трамп маъмурияти Украина бўйича G7 баёнотидан "Россия агрессор" иборасини чиқариб ташлашни талаб қилди;

▪️Трамп АҚШ конституциясига учинчи муддат президентлик лавозимида қолиш имконини берувчи ўзгартиш киритилишига қарши эмаслигига ишора қилди.

Киритилди: 19:38 22.02.2025. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!