Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг Европа етакчилари билан боғланди — Financial Times

Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг Европа етакчилари билан боғланди — Financial Times

19 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Украина, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Финляндия ҳамда Еврокомиссия етакчилари билан боғланди.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия ва АҚШ президентлари ўртасидаги келишувлар Европа раҳбарларини ҳайратга солган.

Манба Трампнинг айнан қандай гаплари Европа етакчиларини ҳайратга солгани ҳақида аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, Financial Times Трампнинг Путин билан суҳбатдан кейинги баёнотлари Вашингтон Россия-Украина можаросини тартибга солишда воситачилик ролидан воз кечиши мумкинлигини кўрсатишини қайд этган.

Киритилди: 12:29 20.05.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!