АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон котиби Пит Хегсетга ҳукуматдаги шатдаунга қарамай, келаси ҳафта америкалик ҳарбий хизматчиларга маош тўлаш учун барча мавжуд маблағлардан фойдаланишни буюрди.
Америкалик етакчи бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ платформасида ёзди.
"Мен Бош қўмондон сифатида ўз ваколатимдан фойдаланиб, Мудофаа котибимиз Пит Хегсетга 15 октябрь куни ҳарбий хизматчиларимизга маош тўлаш учун мавжуд бўлган барча маблағлардан фойдаланишга йўналтираман. Биз маблағларни аниқладик ва котиб Хегсет улардан қўшинларимизга маош тўлаш учун фойдаланади", - дейилади постда.