Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Оқ уй аппарати раҳбарини лавозимидан озод этишни кўриб чиқмоқда

Трамп Оқ уй аппарати раҳбарини лавозимидан озод этишни кўриб чиқмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй аппарати раҳбари Сюзан Уайлсни лавозимидан озод этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Трамп ўз тарафдорларининг Уайлс ҳақидаги фикрлари билан қизиқмоқда ва юқори лавозимдаги ёрдамчисини бошқа шахс билан алмаштириш ҳақида ўйламоқда», — дейилади нашр хабарида.

Бироқ АҚШ президентининг ўзи Уайлснинг эҳтимолий истеъфоси ҳақидаги маълумотларни қатъиян рад этди.

«Бу мутлақо ёлғон хабарлар. Politico фактлар, холислик ёки ҳалол журналистика ҳақида қайғурмайди. Айнан шунинг учун ҳам мен уларни Оқ уйдан ҳайдаб чиқарганман», — деди Трамп.

Киритилди: 23:46 15.10.2026. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!