Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп ноқонуний мигрантлар учун “ихтиёрий депортация” дастурини ишга туширмоқчи

Трамп ноқонуний мигрантлар учун “ихтиёрий депортация” дастурини ишга туширмоқчи

АҚШ президенти мамлакатда ноқонуний равишда яшаётган муҳожирлар учун янги дастур бошлашни режалаштираётганини ва уларга мамлакатни ихтиёрий тарк этишлари учун пул таклиф қилинишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “ўз ихтиёри билан депортация” дастури муҳожирларга келажакда мамлакатга қонуний асосда қайта кириш имкониятини ҳам тақдим этади.

"Биз уларга озроқ пул ва самолёт чиптасини берамиз, сўнгра улар билан ишлаймиз. Агар улар ўзларини яхши тутишса ва агар биз уларни қайтаришни хоҳласак, уларни имкон қадар тезроқ қайтариш устида ишлаймиз", деди Трамп Fox Noticias (Fox News'нинг испан тилидаги дастури) бошловчисига берган интервюсида.

Киритилди: 11:18 16.04.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!